Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Энди депутатнинг ёрдамчиси бўлади

Энди депутатнинг ёрдамчиси бўлади

Жорий йилнинг 10 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари депутатларнинг сайлов округида сайловчилар билан тизимли мулоқотини кучайтириш, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, тезкорлик билан бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси билан “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддаларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиляпти.

Хусусан, лойиҳа билан депутат ёрдамчиси лавозими жорий этиляпти. Шунингдек, депутат ёрдамчисига қўйиладиган талаблар, вазифалар, ишга қабул қилиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш, улар томонидан амалга ошириладиган нормалар белгиланмоқда.

Таъкидланганидек, мазкур янги институт депутатлар фаолияти самарадорлигини ошириш билан бирга одамлар оғирини енгил қилишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 189

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...