Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси жамоатчилик берган таклифлар асосида такомиллаштирилди

Қонун лойиҳаси жамоатчилик берган таклифлар асосида такомиллаштирилди

2021 йил 10 август куни   Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси ўтган давр мобайнида қўмита ва ишчи гуруҳ томонидан пишиқ-пухта ҳолатга келтирилди. Яъни, депутатлар берган таклифлар асосида ундаги нормалар такомиллаштирилди. Қонун лойиҳаси юзасидан кенг жамоатчиликнинг фикрини олиш мақсадида унинг иккинчи ўқишга тайёрланган варианти қуйи палатанинг сайтига жойлаштирилди ва берилган таклифлар лойиҳага сингдирилди.

Қонун лойиҳаси билан ҳар бир тўловга қобилиятсизлик ишида суд бошқарувчи сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва чора-тадбирлар кўриши ҳамда бундай аломатлар аниқланганлиги ҳақида кредиторлар йиғилишига, судга, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши мажбурлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида корхонанинг раҳбарига ёки муассисларига (иштирокчиларига) ёхуд мулкдорига нисбатан корхонани ёки қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ўзини тўловга қобилиятсизликка олиб келган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жиноят иши қўзғатилган тақдирда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жиноят ишлари бўйича суд томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича қарор қабул қилингунига қадар тўхтатиб турилиши белгиланмоқда.

Қайд этилганидек, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш юритиш тугатилган санадaн эътиборан, уч йил мoбaйнидa, юридик шaxснинг бoшқaрув oргaнлaридa мансаб лaвoзимлaрини эгаллaшгa ёки бошқача тарзда юридик шaxсни бoшқaришдa иштирoк этишга ҳaқли эмаслиги белгиланмоқда. Шунингдек, беш йил мoбaйнидa банк ёки бошқа крeдит тaшкилoти, суғуртa тaшкилoти, инвестиция фoндини бoшқaриш кoмпaнияси, инвестиция фoндлaридa бoшқaрув лaвoзимлaрини эгаллашига йўл қўйилмаслиги белгилаб берилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 188

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...