Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Аҳолининг неча фоизи эмланса, жамоавий иммунитетни шакллантириш мумкин?

Аҳолининг неча фоизи эмланса, жамоавий  иммунитетни шакллантириш мумкин?

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони дунё миқёсида 193 млндан ошган бўлиб, кунлик касалланиш ҳолатлари сони ўртача 500 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Мамлакатимизда ҳам мазкур инфекция билан касалланганлар сони ортиб, кунлик касалланиш ҳолатлари кўпайиб боряпти.

Шу билан бирга, фуқароларнинг вакциналарга бўлган ишончсизлиги оқибатида коронавирусга қарши тўлиқ эмлашдан фақат 1 млн 27 минг киши ўтган. Жамоавий иммунитетни шакллантириш учун эса аҳолининг 60-80 фоизи эмланиши талаб этилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси жараёнида айни масалалар муҳокама марказида бўлди.

Депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасида “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги белгилаб қўйилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлаш ўтказишни жорий этиш юзасидан амалдаги қонунчиликдаги мавжуд зиддиятлар бартараф этилади.

Изоҳ: Бу билан ҳаммани мажбурий эмлаш жорий этилмаяпти. Гап маълум бир тоифадаги ишчи-ходимларнинг вакцина олиши ҳақида кетяпти. Бу тоифа вакиллари(14 тоифа) матбуотда эълон қилинган.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

 

 


Кўришлар сони: 369

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...