Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳасида қандай янги нормалар акс этмоқда?

Қонун лойиҳасида қандай янги нормалар акс этмоқда?

Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар, атроф табиий муҳит ифлосланиши, иқлим ўзгариши ва унинг иқтисодиёт ва аҳолига таъсири тўғрисидаги маълумотлар тақдим этишга йўналтирилган гидрометеорология фаолиятининг комплекслилиги уни ташкил этишда асосий вазифаларни аниқ белгиланишини талаб қилади.

Замонавий ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий шароитларда гидрометеорологик кузатувлар, атроф табиий муҳит ҳолати мониторингини ўтказиш, кузатув натижалари бўйича маълумотларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва тарқатишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик асосининг етарли эмаслиги боис “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлди.

Жорий йилнинг 27 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган мазкур қонун лойиҳасининг муҳокамаси ниҳоятда қизғин кечди.

Қайд этилганидек, тақдим этилаётган қонун лойиҳаси гидрометеорология ва унга яқин бўлган соҳалардаги фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди. Давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг гидрометеорологик маълумотларга, шунингдек, атроф табиий муҳит ҳолати ва унинг ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларга бўлган талабини таъминлашга қаратилади.

Депутатларнинг айтишича, ушбу қонунни қабул қилиниши гидрометеорология соҳасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, инновацион технологияларни жорий этиш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 337

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...