Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Минтақавий брендларни ривожлантиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Минтақавий брендларни ривожлантиришга оид  қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг асосий мақсади — интеллектуал мулк объекти сифатида географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш учун қонунчилик базасини яратиш орқали минтақавий брендларни ривожлантириш.

Лойиҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тегишли ҳокимиятларнинг географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органга мурожаат қилиш ҳуқуқи бериляпти. Мазкур ҳолатда ННТ ишлаб чиқарилаётган товарни белгилаш учун номи қўлланиладиган ушбу географик объектда жойлашган юридик ва (ёки) жисмоний шахс манфаатларини ифодалаш ваколатига эга бўлиши шарт.

Географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказган шахс, агар товар сифати, ном қозониши ёки бошқа хусусиятлари кўп жиҳатдан унинг географик келиб чиқишига боғлиқ бўлган товарни ишлаб чиқараётган бўлса, ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Қолаверса, географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи айнан шундай хусусиятларга эга бўлган товарни ишлаб чиқараётган бошқа юридик ёки жисмоний шахсга ҳам берилиши мумкин.

Мажлисда лойиҳанинг қабул қилиниши минтақавий брендларни ривожлантиришга хизмат қилиши айтилиб, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 304

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...