Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритишда инсон омили камайтирилади

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни  юритишда инсон омили камайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Жиноят, Солиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ҳамда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 19 майдаги тегишли фармонига асосан, қонуности ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқий жавобгарлик чоралари ва меъёрлар қонун даражасига чиқарилмоқда. Хусусан, хорижий валютадаги тушумни кечиктириш ҳолати учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори 2 бараварга камайтирилган ҳолда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга ўтказилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида ер участкасига бўлган ҳуқуқни Кадастр агентлигида рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланилган ер майдонлари учун 10 бараварга, ўзбошимчалик билан эгалланган ҳамда белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган ер майдони учун 20 бараварга оширилган ставкада ер солиғи ундирилиши белгиланмоқда.

Мажлисда таъкидланишича, қонун лойиҳасини қабул қилиниши солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритишда инсон омилини камайтириб, уни шаффофлигини таъминлайди. Ўз навбатида, давлат солиқ хизмати органларида коррупция ҳолатларини камайтириб, маъмурий харажатларни камайтириш имконини беради.

Узоқ тортишув, бахс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 244

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...