Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Cyв таъминоти ташкилотларига қандай мажбуриятлар юклатилмоқда?

Cyв таъминоти ташкилотларига қандай  мажбуриятлар юклатилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг 65 фоизи марказлашган ичимлик суви, 17 фоизи оқова сув хизматлари билан таъминланган. 9 408 та сув таъминоти ва 58 та канализация иншооти 72 минг км ичимлик суви ҳамда 8,6 минг км оқова сув тармоқлари орқали хизматлар кўрсатилиб келинмокда.

Амалдаги қонунчиликда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари истеъмолчиларининг мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, сув таъминоти ташкилотларининг мажбуриятлари эса мустаҳкамланмаган. Cyв таъминоти ташкилотлари фаолиятида интизомнинг сустлиги оқибатида қувурларда носозликлар вужудга келмокда, истеъмолчилар томонидан уларга ноқонуний уланиш ҳолатлари кузатилмокда.

Соҳада учраётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжат 2021 йил 27 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан ҳар ойда камида бир маротаба кўрсатилаётган хизматлар миқдорини аниқлаш ва ҳисоблагичлар ҳолатини ўрганиш, режали тўхталиш ёки тизимдаги узилишларни бартараф этиш давомийлиги 12 соатдан ошган тақдирда аҳолини махсус машиналарда ичимлик суви билан таъминлаш, 1 кун мобайнида тармоқларда бузилишлар, тўхталиш муддатлари ва чекланишлар сабаблари ҳакида истеъмолчиларни хабардор килиш ҳамда тарифлар ва устама ҳақларининг нархи ўзгариши ҳақида 15 кун олдин истеъмолчиларни хабардор қилиш сув таъминоти ташкилотларининг мажбурияти қилиб белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳани барқарор ривожлантиришга, хизматлар сифатини оширишга, истеъмолчилар томонидан ичимлик ва оқова сув қувурларига ноқонуний уланиш ҳолатларининг олдини олишга ҳамда истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида очиқ, тенг ҳуқуқли механизмлар жорий этилишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 290

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...