Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Нега интеллектуал мулк муҳофазаси ва ривожига эътибор кучаймоқда?

Нега интеллектуал мулк муҳофазаси ва ривожига  эътибор кучаймоқда?

Мамлакатимизда изчил иқтисодий фаолликнинг ошиб бориши билан интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида ҳам аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Лекин шунга қарамай, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш ва уларни ҳуқуқий ҳимоялаш бўйича ҳуқуқ эгаларидан асосли мурожаатлар билдириляпти. Биргина 2020 йил давомида судларда интеллектуал мулк объектларига оид 241 та иш кўрилган бўлса, уларнинг 90 фоизи айнан товар белгиларига тааллуқлидир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таклиф этилаётган лойиҳада интеллектуал мулк объектларига оид қонун бузилиши ҳолатларини содир этганлик учун юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган молиявий санкциялар ва уларнинг қўлланилиш механизми, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликда мавжуд чекловларнинг бекор бўлиши ўз ифодасини топган.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юридик шахсларнинг корпоратив жавобгарлиги бўйича нормаларнинг киритилиши ҳамда интеллектуал мулк соҳаси ўсишига катта йўл очади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 115

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...