Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Тошкент конференцияси парламент нигоҳида

Тошкент конференцияси парламент  нигоҳида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида ўтказилган халқаро конференция якунлари кенг муҳокама қилинди.

Мазкур нуфузли анжуманнинг пойтахтимизда ўтиши дунёга янгидан очилаётган янги Ўзбекистоннинг очиқ ташқи сиёсати натижаси, таъбир жоиз бўлса, бугун дунё турли таҳдидлар ва шунинг баробарида янги глобал геосиёсий ўзгаришлар даврига қадам қўйган бир пайтда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқаларни қайта тиклаш учун қўйилган улкан қадамдир.

Тошкент конференциясининг ўтказилиши сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг нафақат Марказий Осиё минтақасида, балки бутун дунёда нуфузи ва таъсири ортиб бораётганидан далолат беради. Чунки конференция ишида давлатлар ва ҳукуматлар, ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари ҳамда кўплаб давлатлар парламентлари вакиллари иштирок этди.

Шу нуқтаи назардан, мазкур анжуман минтақада ва қўшни ҳудудларда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар эшигини очади, Марказий Осиё ва бошқа минтақалар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш учун шарт-шароит яратади, дейишга асослар етарли. Зеро, Тошкент конференцияси халқаро майдонда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ифодалашда муҳим платформани яратилишига хизмат қилади.

Мазкур халқаро анжуманда 15 мамлакатнинг ташқи ишлар вазири ва 7 та давлат парламентидан делегациялар иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёев бош ғоясини белгилаб берган, нафақат икки минтақа балки бутун дунё мамлакатлари тараққиётининг янги имкониятларини очиб берган бу конференцияда Покистон Бош вазири ва Афғонистон Президентининг иштирок этиши унинг нуфузи нақадар юксак эканлигини кўрсатиб берди.

Ўтмиш ва бугунги ришталарни боғлашга хизмат қилишига халқаро экспертлар ва сиёсатчилар амин бўлганликларини такрор-такрор қайд этдилар. Бир сўз билан ушбу Тошкент конференцияси жаҳон миқёсида Ўзбекистон ва унинг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг обру-эътибори ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади.   

Бугун Ўзбекистон ўзининг дунё айвонидаги мустаҳкам ташқи позицияси билан башариятни ташвишга солаётган қатор муаммоларни ҳал этиш бўйича юксак минбарлардан аниқ мақсадли таклифларни илгари сурмоқда. Масалан, БМТнинг 72-сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан бир нечта таклифлар ўртага ташланди. Уларнинг ижроси юзасидан ҳозирда 5 та резолюция қабул қилинган. Бу ҳолат БМТнинг 75 йиллик фаолиятида кам учрайдиган ҳодисадир.

Нуфузли дея таъриф берилган Тошкент халқаро анжуманида нафақат геосиёсий, балки геоиқтисодий ва геоцивилизацияларга алоқадор ўта муҳим масалалар ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Мажлисда Ўзбекистон кейинги йилларда халқаро миқёсда тинчликпарварлик, бағрикенглик ва ҳамдўстлик сиёсатини илгари сураётган мамлакат сифатида дунё ҳамжамиятининг эътиборини ўзига қаратаётгани, жумладан, давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан яхши қўшничилик, дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, минтақанинг улкан тарихий-маданий ва ижтимоий-сиёсий потенциалини юзага чиқариш йўлидаги ташаббускорлиги ва қатъий саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан муносиб эътироф этилаётгани таъкидланди.   

Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий алоқаларни тиклаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган Тошкент конференцияси Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги янги стратегик қарашларини ўзида акс эттиргани, қолаверса, кўп жиҳатдан ноёб бўлган ушбу форум янги ва долзарб, айни пайтда тарихий ва минтақалар давлатлари учун жуда фойдали ташаббус бўлгани айтиб ўтилди.

Мажлисда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқаро анжумандаги турихий нутқи ва ундан келиб чиқувчи вазифалар ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Конференцияда, энг аввало, минтақавий таҳдидларга барҳам бериш, хусусан, Афғонистондаги беқарор вазиятни сиёсий мулоқот ва тинчлик йўли билан ҳал этишга, минтақа мамлакатлари билан иқтисодий-маданий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида урғу берилгани қайд этилди.

Президентимиз Тошкент конференциясидаги тарихий нутқида Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий яқинлик, уни бугунги кунда ўзаро ишонч ҳамда манфаатдорлик асосида мустаҳкамлаш бўйича бир қатор аниқ ва конструктив таклифларни илгари сургани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни тиклаш Марказий Осиё давлатлари учун иқтисодий тараққиётга эришишнинг муҳим омили экани, бу минтақа халқлари тинчлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш имконини беришини илмий жиҳатдан чуқур исботлаб берди.

Ушбу тарихий нутқда “Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди”, дея таъкидлади Президентимиз. Тошкент конференцияси эса Ўзбекистоннинг ушбу мақсадига эришиш учун муҳим замин яратди.

Мажлисда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур халқаро конференциядаги нутқи кенг муҳокама қилинди ва илгари сурилган ташаббусларни рўёбга чиқаришда депутатлар корпуси ҳам фаол иштирок этиши, жойларда сайловчилар билан учрашувлар давомида ушбу ғояларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш лозимлиги қайд этилди.

Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва берилган таклифлар асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг келгусидаги   вазифалари белгилаб олинди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Қонунчилик палатаси томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 269

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...