Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Фуқаролик процессуал кодексига янги институт жорий этилмоқда

Фуқаролик процессуал кодексига янги институт жорий  этилмоқда

2021 йил 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, лойиҳа билан Фуқаролик процессуал кодексига янги институт жорий этилмоқда. Унга кўра, соддалаштирилган тартибда иш юритиш агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ўн бараваридан, фуқароларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши белгиланмоқда.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юртимизнинг “Бизнес юритиш” индекси Контрактлар ижросини таъминлаш индикаторида ўз кўрсаткичларини яхшилашга, тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан юридик шахсларнинг одил судловга эришиш даражасини оширишга ва уларнинг ортиқча сарф-харажатларини тежашга хизмат қилади.

Қизғин кечган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 258

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...