Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ер участкаларини беришда шаффофлик ва очиқлик таъминланади

Ер участкаларини беришда шаффофлик ва очиқлик таъминланади

2021 йил 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилган “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Мажлисда таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан биргаликда юридик ҳамда жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш ҳамда ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ким ошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш ваколатлари бекор қилиняпти.

Лойиҳага қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган ва унда ноқонуний қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқ келган тақдирда ушбу ер участкасининг бозор қиймати икки карра оширилган миқдорда тўланган ҳолда мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда расмийлаштириб берилиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан ер участкаларини ажратиш ва улардан оқилона фойдаланиш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги механизми жорий этилмоқда.

Депутатлар қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик соҳасидаги ер муносабатлари янада такомиллаштирилади, ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар мақбуллаштирилади, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни, айниқса суғориладиган ерларни муҳофаза қилиш таъминланади, ер участкаларини беришда шаффофлик ва очиқлик таъминланади ҳамда инсон омилига боғлиқ коррупция ҳолатлари камаяди, ер ажратишда ягона шахс томонидан қарор қабул қилиш механизми тугатилади, ерга нисбатан мулкчилик ҳуқуқи мустаҳкамланади.

Мажлисда қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 271

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...