Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ер ва кадастр соҳасида давлат назорати кучайтирилади

Ер ва кадастр соҳасида давлат назорати кучайтирилади

2021 йил 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар. Муҳокамалар қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Таъкидлаб ўтилганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тайёрлаш жараёнида ундаги нормалар маромига етказилди. Уларда барча сиёсий партиялар фракциялари аъзолари фаол қатнашди ҳамда ўзларининг позицияси, таклифларини илгари сурдилар. Лойиҳани такомиллаштиришда миллий ва халқаро қонунчилик амалиётидан кенг фойдаланилди. Унга бир қатор таҳририй ва ҳуқуқий тусдаги ўзгартишлар киритилди.

Қонун лойиҳасида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, бундай ерларда қурилиш қилиш, ерларни эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганлик, кўчмас мулк объектларини кадастр рўйхатидан ўтказмаганлик, қишлоқ хўжалиги ерларидан хўжасизларча фойдаланиш, уларни яроқсиз ҳолга тушириш, ерларни яхшилаш тадбирларини кўрмаганлик учун мавжуд бўлган жиноий ва маъмурий жавобгарликларни кучайтириш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уларда қурилиш қилиш ҳамда суғориладиган ерларни сотиб юбориш ёки бошқа ноқонуний шаклда ўзгага берганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда. Шу билан бирга, фермер, бошқа ер эгалари ўзларига берилган ер ноқонуний эгаллаб олинганлиги тўғрисида хабар бермаганлиги, электр, газ, иссиқлик, сув ва канализация ташкилотлари ноқонуний эгаллаб олинган ерлардаги иморатларни ўз тармоқларига улаб берганлиги ҳамда нотурар объектлар эгалари уларни кадастр рўйхатидан ўтказмаганликлари учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Халқ вакиллари таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан сотиб юборган ёки эгаллаб олган шахсларга нисбатан жиноий жазонинг муқаррарлиги таъминланади, ер ва кадастр соҳасида давлат назорати кучайтирилишига, қонун бузилишларини барвақт аниқлаш, айбдор шахсларга жазо муқаррарлигини таъминлашга, ер ҳисобини юритиш ва уни ривожлантириш вазифалари бир-биридан ажратилиши ҳисобига соҳада суистеъмолчиликларнинг олдини олишга эришилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 202

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...