Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қишлоқ хўжалиги кооперацияси соҳасидаги муносабатлар ягона қонунда акс этади

Қишлоқ хўжалиги кооперацияси соҳасидаги  муносабатлар ягона қонунда акс этади

Бугунги кунда мамлакатимизда 2 464 та қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини бирлаштирувчи 105 та кооперация фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу соҳадаги ишларни янада кенгайтириш бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириб боришни тақозо этади.

Негаки, айни вақтда кооперация муносабатлари 1991 йилда қабул қилинган “Кооперация тўғрисида”ги ҳамда 1998 йилда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиб келинмоқда. Лекин уларда кооперацияларнинг ўзига хос хусусиятлари тўлиқ даражада акс эттирилмаган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган “Қишлоқ хўжалиги коперацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасида эса қишлоқ хўжалиги кооперациялари шакллари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш механизмлари, бошқарув органларини ташкил этиш тартиби, кооперация мулкини шакллантириш манбалари белгилаб қўйилган.

Мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг 3 март куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Ўтган давр мобайнида депутатлар томонидан қонун лойиҳасига 54 та ҳуқуқий ва 32 та таҳририй тусдаги ўзгартишлар киритилиб, янги модда асосида бойитилди.

Лойиҳада қишлоқ хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш дастурлари асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кооперативларни ташкил этиш рағбатлантирилиши ва фаолияти қўллаб-қувватланиши, давлат органларига кооперативларнинг қонуний фаолиятига аралашиш тақиқланиши, давлат органларининг ғайриқонуний ҳаракатлари оқибатида кооперативга етказилган зарар ушбу органлар томонидан қопланиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, захира ерлардан қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ижара ҳуқуқи асосида кооперативга ер участкалари ажратиш шартлари белгилаб қўйилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини тартибга солувчи нормаларни ягона ҳужжатда мужассамлаштириш, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳамда кластерлари фаолиятида янги босқични бошлаб беришда муҳим ўрин тутади.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалигида кооперация жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишнинг ягона ҳуқуқий асослари яратилаётганини инобатга олиб, қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдилар.


Кўришлар сони: 201

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...