Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси билан қандай ўзгаришлар кутиляпти?

Қонун лойиҳаси билан қандай  ўзгаришлар кутиляпти?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида қўмита томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, қонун ташаббускорлари, масъул вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳнинг бир нечта йиғилишлари ўтказилиб, уларда қонун лойиҳаси бўйича сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинган ҳолда, лойиҳа маромига етказилди. 

Лойиҳанинг 24-моддасида Фавқулодда ҳолатнинг жорий этилиши инсонлар ва фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24, 25, 26-моддалари, 27-моддасининг биринчи қисми, 30, 31 ва 44-моддаларида белгиланган эркинликлари ва ҳуқуқларини чеклашга асос бўла олмаслиги кўрсатиб ўтилмоқда. Хусусан, Бош қомусимизда белгиланган яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи каби инсоннинг қатор асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар қандай ҳолатда ҳам чекланмаслиги белгилаб қуйилмоқда.

Халқ вакилларининг айтишича, мазкур қонун давлат бошқаруви тизими орқали самарали ва тезкор фавқулодда чораларни қўллашга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда, ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга имкон беради.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 214

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...