Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига парламент сўрови юборилди

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига парламент сўрови  юборилди

Ўзгаришлар бор. Лекин ечимини кутаётган масалалар ҳам йўқ эмас.

Кейинги йилларда мамлакатимизда ўрмон хўжалигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилингани соҳани тубдан ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнамоқда. Ўтган даврда Концепция доирасида ўрмон хўжалигини тубдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1 та қарори қабул қилинди.

Концепцияда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб
2020-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қулай шартларда ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаш амалиёти жорий қилинган. Хусусан, 1 млн. 387 минг гектар яйлов ерлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ноль ставкаси бўйича ижарага берилган.

Ўрмонлардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида
2020 йилда 2020 гектарга иҳота дарахтзорлари ва 11 минг гектарда ёнғоқмевали, 100 гектарда тез ўсувчи дарахтлар плантациялари ҳамда жорий йил баҳор мавсумида 1121 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилган. Ўрмонларда етиштирилган кўчатлар сони 80 млн. донага етказилган.

Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этилиши натижасида 4,3 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантацияси барпо этилиб, маданий ҳолда етиштириладиган доривор ва озуқабоп ўсимликлар турлари 61 турга етказилган ҳамда 5,9 минг тонна маҳсулот тайёрланган, 34,7 минг гектар майдонда 28 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўрмон хўжаликларидаги мавжуд чорва бош сони 37 мингтага, парранда бош сони 102 мингтага, асалари оиласи сони 22,6 мингтага етказилган.

Муаммолар ҳал қилинмас экан, улар яна бошқасини етаклаб келаверади.

Шу билан бирга, депутатлар томонидан ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар давомида Концепцияда белгиланган қатор тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун халақит бераётган қатор масалалар мавжудлиги аниқланди.

Хусусан, 2030 йилгача ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 миллион гектарга, уруғ тайёрлаш ҳажмини йилига 840 тоннага, асалари оилалари сонини 300 мингтага, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини йилига 32 минг тоннага, доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 11,6 минг тоннага етказиш бўйича бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар етарли эмас деб ҳисобланмоқда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш, қайта тиклаш, кўпайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида давлат-хусусий шерикликнинг қоидалари ва тартиб-таомилларини жорий этиш тўлиқ таъминланмаяпти. Ўрмонларни давлат-хусусий шериклик асосида бошқаришнинг ҳуқуқий асослари тўлиқ яратилмаган.

Ўрмон фонди ерларининг имкониятларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва баҳолаш, салоҳиятли ўрмон фонди ерларини сайёҳлар ташрифи учун мослаштириш бўйича ишлар ҳолати етарли даражада олиб борилмаяпти.

Мазкур муаммолардан келиб чиқиб, 2021 йил 6 июль куни бўлиб ўтган парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ва Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. Бакировга “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 231

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...