Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Аҳоли учун яна бир имтиёз ва қулайлик: солиқлар тўловидаги янги имкониятлар

Аҳоли учун яна бир имтиёз ва қулайлик: солиқлар тўловидаги янги  имкониятлар

Солиқдан қарз юзага келса, уни бўлиб тўлаш мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо металларнинг ўлчов пластиналари ва гранулалари, кимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши назарда тутилмоқда.

Лойиҳа билан солиқ тўловчининг илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан 2 коэффицент қўлланилган ҳолда чегириб ташланиш тартиби жорий қилинади.

Бундан ташқари қонун лойиҳасида уч йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти бериляпти. Бу қулайликлар уч йилдан ортиқ товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳам татбиқ этилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига қўшимча киритилмоқда. Яъни, жисмоний шахсларнинг профессионал таълим муассасаларида таълим олиши учун йўналтирган маблағлари ҳам жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилиши назарда тутиляпти.

Ушбу ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши, аҳоли даромадаларини кўпайтиришга, тадбиркорлик субъектларининг янада ривожланишига, аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-хуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 175

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...