Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Президентимизнинг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига хизматга қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ёки махсус унвонлар ва даражалар мавжуд бўлишини назарда тутувчи бошқа органлардан божхона органларидаги хизматга ўтказилган шахсларга хизмат қилган йиллари учун фоизли устамани белгилашда аввалги иш жойидаги хизмат ёки меҳнат стажини инобатга олиш тартиби белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 238

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...