Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ер ва кадастр соҳасида давлат назорати кучайтирилади

Ер ва кадастр соҳасида давлат назорати кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ер ҳисоби ва давлат кадастрлари юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқдилар.

Бугунги кунда айрим ҳолатларда қишлоқ хўжалиги ерларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилишларни амалга ошириш ҳолатлари кескин ошиб бормоқда. Хусусан, республика бўйича жами 49 минг 334 та ҳолатда 11 минг 269 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Шундан ноқонуний ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари 25 минг 862 тани ташкил этиб, 7 минг 401 гектари бартараф этилган.

Қонун лойиҳасида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, бундай ерларда қурилиш қилиш, ерларни эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганлик, кўчмас мулк объектларини кадастр рўйхатидан ўтказмаганлик, қишлоқ хўжалиги ерларидан хўжасизларча фойдаланиш, уларни яроқсиз ҳолга тушириш, ерларни яхшилаш тадбирларини кўрмаганлик учун мавжуд бўлган жиноий ва маъмурий жавобгарликларни кучайтириш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уларда қурилиш қилиш ҳамда суғориладиган ерларни сотиб юбориш ёки бошқа ноқонуний шаклда ўзгага берганлик учун янги жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда. Шу билан бирга, фермер, бошқа ер эгалари ўзларига берилган ер ноқонуний эгаллаб олинганлиги тўғрисида хабар бермаганлиги, электр, газ, иссиқлик, сув ва канализация ташкилотлари ноқонуний эгаллаб олинган ерлардаги иморатларни ўз тармоқларига улаб берганлиги ҳамда нотурар объектлар эгалари уларни кадастр рўйхатидан ўтказмаганликлари учун янги маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси билан суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан сотиб юборган ёки эгаллаб олган шахсларга нисбатан жиноий жазонинг муқаррарлиги таъминланади, ер ва кадастр соҳасида давлат назорати кучайтирилишига, қонун бузилишларни барвақт аниқлаш, айбдор шахсларга жазо муқаррарлигини таъминлашга, ер ҳисобини юритиш ва уни ривожлантириш вазифалари бир-биридан ажратилиши ҳисобига соҳада суистеъмолчиликлар олдини олишга эришилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 295

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...