Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўсимликлар карантини қоидаларига ўзгартишлар киритилмоқда

Ўсимликлар карантини қоидаларига ўзгартишлар киритилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида фитосанитария чораларини қўллашнинг янги тартиблари белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси билан фитосанитария талабларини бузиш орқали содир этилган бир қатор ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, юқори фитосанитар хавфга эга бўлган маҳсулотларни хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга курьер жўнатмаларида юбориш таъқиқланмоқда.

Қонун лойиҳаси билан ўсимликлар карантини соҳасидаги миллий қонунчилик халқаро стандартларга тўлиқ мослаштириляпти. Бу эса, ўз навбатида юртимиз ҳудудига чет мамлакатлардан карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмларнинг кириб келиши, тарқалиши ва халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказиш хавфи олди олишда муҳим омил бўлади.

Лойиҳадаги нормалар республика ҳудудидан қишлоқ хўжалиги ва бошқа карантин остидаги маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакатлар томонидан чекловлар ўрнатилишининг олди олинади ҳамда экспорт бозорларимизнинг кенгайишига эришилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 235

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...