Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатларнинг сайловчилар билан мулоқотлари янада кучаяди

Депутатларнинг сайловчилар билан мулоқотлари янада кучаяди

Бугунги кунда мамлакатимизда вакиллик органларининг жамият ҳаётидаги ролини янада ошириш борасидаги ислоҳотлар депутатларнинг сайлов округида сайловчилар билан тизимли мулоқотини кучайтиришни, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, тезкорлик билан бартараф этишни тақозо этмоқда.

Амалдаги қонунчиликда парламент қуйи палатаси депутатлари сайлов округида ўз вакилига эга. Лекин улар партиянинг тегишли ҳудудий бўлими ходимлари орасидан жамоатчилик асосида тайинланиб, фаолият юритиши сабабли улар асосан сиёсий партия ишлари билан банд бўлиб қолмоқда. Натижада уларнинг депутатлар фаолиятига кўмаклашиш имконияти чекланмоқда. Бундан ташқари, қонунчиликда депутат вакилининг мақоми ва унга қўйиладиган талаблар аниқ белгиланмаган.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 15 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши депутатларнинг ўз сайловчилари ва партия электорати билан ўзаро алоқаларининг янада кучайишига, депутат округдаги вазият, электорат кайфиятидан доимий равишда хабардор бўлиб туришига хизмат қилади.

Баҳс-мунозараларга бой бўлган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 232

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...