Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Энди фуқаролар ортиқча сарсон бўлмайди

Энди фуқаролар ортиқча сарсон бўлмайди

Бугунги кунда амалиётда айрим тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни тўплаш ва кўриб чиқиш жараёнида ҳуқуқбузар ўз айбига иқрор бўлиб, содир этган қоидабузарлиги учун белгиланган жаримани судгача бўлган босқичда тўлаш истагини билдириши ҳамда жабрланувчининг ҳуқуқбузарлик субъектига нисбатан даъво-эътирозлари йўқлиги кўп учрамоқда.

Шунингдек, айрим ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида ариза билан мурожаат қилган фуқаро билан ҳуқуқбузар, ишни кўриш жараёнида қариндош-уруғчилик, қўни-қўшничилик ҳамда миллий урф-одатларимизга кўра, бир-бири билан ярашади. Шундай бўлса-да, ушбу ҳолат маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиқиш натижасига таъсир қилмайди Яъни, маъмурий ишнинг судда умумий тартибда кўриб чиқилиши – ҳуқуқбузар ва жабрланувчиларнинг суд идораларига бир неча марта қатнашига олиб келади. Бу эса, фуқароларимиз томонидан давлат органларига нисбатан ўринли эътирозларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 15 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида халқ вакиллари томонидан биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан айрим тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати алтернатив орган сифатида профилактика (катта) инспекторларига берилиши ҳуқуқбузарлик содир этилган жойдан узоқ масофада жойлашган бошқа ваколатли орган ёки судларга боришини истисно этган ҳолда фуқароларнинг ортиқча харажат қилиши ва сарсон бўлишининг олди олинади.

Шунингдек, лойиҳадаги нормалар бугунги кунда амалда қўлланилмаётган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва жазо чорасини қўллаш орқали ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарали амалга оширилишига ҳамда жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 170

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...