Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш тартиби янада такомиллаштирилмоқда

Фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш тартиби янада такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ–4076-сон ва 2020 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4630-сон Қарорларининг ижросини таъминлаш, фуқароларни ҳарбий ҳисобга олиш ва ҳарбий хизмятни ўташлари билан боғлиқ масалаларда бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда қонуннинг тегишли моддаларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ йўналишдаги қонунчиликни такомиллаштириш ва ягона кўринишга келтирилади, соҳада қўлланиладиган тушунча ва номланишлар бир хил талқин этилади ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» Қонунининг айрим моддалари қонунчиликка мувофиқлаштирилади.

Бундан ташқари қонун лойиҳасида «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Таълим тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги» ПҚ–4076-сон ва 2020 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4630-сон Қарорлари асосида қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш назарда тутилган.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб қилмайди.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 221

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...