Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси билан жавобгарлик кучайтирилмоқда

Қонун лойиҳаси билан жавобгарлик кучайтирилмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, лойиҳа билан Жиноят кодексининг 1851-моддасининг биринчи қисмига кўра, электр, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳаракат (анча миқдоргача бўлган зарар) такроран содир этилган тақдирда, ушбу қилмиш жиноят сифатида таснифланмоқда. Шунга асосан, лойиҳада ушбу модданинг биринчи қисмини декриминализация қилган ҳолда, маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқубузарликларнинг сони ортиб бораётганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига ҳам ўзгартишлар киритиляпти.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилдилар.


Кўришлар сони: 155

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...