Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Тошкент вилояти туманлари ва шаҳарлари чегараларига ўзгартириш киритилмоқда

Тошкент вилояти туманлари ва шаҳарлари чегараларига ўзгартириш киритилмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, Тошкент вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш анклав ҳудудларни тугатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштиришга олиб келади.

Шунингдек, Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманлари чегарасидаги муаммоли масалаларни ечиш, аҳоли турмуш даражаси сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилмалар ҳамда йўл хўжалигини тубдан яхшилаш имконини беради.

Тошкент вилояти шаҳарларини 2021-2030 йилларда ривожлантириш учун зарур бўлган ҳудудларни белгилаш, ушбу даврда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги турар-жой массивларини барпо этиш орқали шаҳарларнинг ўсиб бораётган аҳолиси эҳтиёжларини қаноатлантиришга имкон беради.

Мазкур ўзгаришлар билан Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига, Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига, Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига, Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига, Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига, Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига, Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига, Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига, Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига, Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани  таркибига, Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига, Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига, Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига, Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилмоқда.

Мажлисда халқ вакиллари кун тартибидаги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорини бир овоздан қабул қилдилар.


Кўришлар сони: 171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...