Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Шахсга доир маълумотларнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Шахсга доир маълумотларнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 1412-моддаси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти. Яъни, шахсга доир маълумотлар (паспорт, ID, СТИР ва бошқа маълумотлар)ни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, йўқ қилиш, шунингдек ушбу маълумотларга ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ахборот базаларида йиғмасликка нисбатан кучайтирилган жазо чоралари қўлланилади.

Депутатлар қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, фуқароларнинг шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш оқибатида юзага келаётган муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 132

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...