Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Давлат божхона хизмати органлари фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади?

Давлат божхона хизмати органлари фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиботлар танқидий қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида юртимизда ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.

Соҳада амалга оширилган ишларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мазкур қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан товар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига жойлаштириш мақсадида талаб этиладиган рухсатномалар бериш тартиби бекор қилинмоқда. Божхона расмийлаштируви муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнидаги мавжуд тартиботлар соддалаштирилади, инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш ва ўзини яхши томондан кўрсатган компаниялар учун янги Ваколатли иқтисодий оператор институтидан фойдаланган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 190

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...