Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қимматли қоғозлардан даромад олиш имкониятлари кенгаймоқда

Қимматли қоғозлардан даромад олиш имкониятлари кенгаймоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 15 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, лойиҳадаги нормалар қимматли қоғозлар бозори ва акциядорлик жамиятлари фаолияти соҳасида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қилинаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, акциядорлик жамиятлари шаклидаги тижорат ташкилотлари фаолияти ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджини кўтаришга қаратилган.

Қонун лойиҳасига хорижий номинал сақловчи тушунчаси киритилмоқда. Хорижий номинал сақловчи – қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг топшириғига кўра, қимматли қоғозларни ҳисобга олишни ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда амалга оширадиган хорижий ташкилот ҳисобланади.

Хорижий номинал сақловчи тушунчасининг киритилиши чет эллик инвесторларга уларнинг активлари хавфсизлиги учун қўшимча кафолатлар беради. Шунингдек, эмитент мамлакатининг Марказий депозитарийсида ҳисобварақ очган ўз ҳисоб ташкилоти орқали эмитентлар билан барча масалалар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича даромад олиш ва корпоратив ахборотлар бўйича одатий услубда иш юритиш шароитини тақдим этади.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши капитал бозорига молиявий инструментлар билан битимларни ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилишнинг халқаро тизими билан интеграциялаш, маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг бозорга бўлган ишончини ошириш ҳамда Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” гуруҳи (Doing Business) рейтингида юртимизнинг мавқеини янада яхшилашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 108

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...