Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, тугатиш асослари янада аниқлаштирилмоқда

Судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, тугатиш асослари янада аниқлаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари “Судлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда обдон кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан суд тизимида ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилмоқда, одил судловнинг асосий принциплари қайта кўриб чиқиляпти. Шунингдек, судьяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари кучайтирилмоқда.

Қонун лойиҳасидаги нормалар билан судьялик лавозимига номзодлар ва судьялик лавозимига тайинланадиган, сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар белгиланган стандартларга мослаштирилмоқда, судьялар, суд раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби белгиланмоқда.

Лойиҳада судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, тугатиш асослари, тартиби янада аниқлаштирилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд тизимининг фаолият кўрсатиш тартибини ва судьялар мустақиллиги кафолатларини такомиллаштиришга, судьялик касбининг обрўсини кўтаришга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 114

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...