Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар.

Мажлисда таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага киритишга қарши кураш, Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш,  Коррупцияга қарши кураш ҳамда Терроризмни молиялаштиришга қарши  кураш тўғрисидаги конвенциялари талаблари ижросини таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи томонидан 2021 йилда кутилаётган Ўзбекистоннинг миллий тизими самарадорлигини ўзаро баҳолашнинг 2-босқичини муваффақиятли ўтказиш учун унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди.

Шунингдек, ФАТФ – Жиноий  фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ стандартларини, Евроосиё гуруҳи томонидан 2010 йилда ўтказилган ўзаро баҳолашнинг 1-босқич ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан Коррупцияга қарши кураш бўйича Истамбул ҳаракат режаси доирасида ўтказилган 4-босқич мониторинг натижалари бўйича берилган тавсиялар миллий қонунчиликка имплементация қилинишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 169

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...