Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар томонидан берилган таклиф ва тавсиялар масъул қўмита томонидан тегишли мутасадди ташкилот вакиллари, олимлар, экспертлар иштирокида атрофлича ўрганилиб, лойиҳага сингдирилди.

Қонун лойиҳасида интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнига тезкор экспертизани жорий этиш, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш муддатларини қисқартириш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасида мулкий ҳуқуқлар ҳимоя муддатини узайтириш нормалари ўз аксини топмоқда.

Шунингдек, лойиҳага муаллиф вафотидан кейин муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя муддатини 50 йилдан 70 йилга ошириш тўғрисидаги норма киритиляпти. Таъкидланишича, бу муаллифнинг камида иккита авлоди яшаган давр мобайнида унга тегишли бўлган мулкий ҳуқуқлар ҳимояси таъминланишига хизмат қилади.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши талабнома берилган интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш, шу билан бирга, ишлаб чиқаришга ишланмалар киритилишини рағбатлантириш ҳамда маҳсулотлар ва хизматларнинг турларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 147

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...