Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Давлат бюджети параметрларига ўзгартиришлар киритиляпти

Давлат бюджети параметрларига ўзгартиришлар киритиляпти

2021 йил 8 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, ижросини кечиктириб бўлмайдиган муҳим лойиҳаларга зарур маблағлар ажратиш орқали уларни амалга ошириш мақсадида Давлат бюджети параметрларига айрим ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур ўзгартишлар натижасида 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади, эҳтиёжманд оилалар қизларига ажратиладиган грантлар 2 баробарга кўпайтирилиб, улар 2 мингтага етказилади.

Шунингдек, олис ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналар ҳам жалб қилиниб, уларга субсидия ажратиш йўлга қўйилади ҳамда бюджетдан қўшимча маблағлар ажратилиб эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Депутатларнинг қайд этишича, Давлат бюджети параметрларига киритилаётган ўзгартишлар мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини кенг миқёсда молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ички йўллар ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 2381

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.09.2021
Жазони ижро этиш муассасалари парламент назоратида

Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ҳуқуқлари...

17.09.2021
Депутатлар “яшил белбоғлар”ни ривожлантириш бўйича таклифлар берди

2021 йил 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза...

17.09.2021
Трансплантация хизматидан фойдаланиш имконияти ошади

...Қашқадарёлик Ж.Жўрақулов энди 15 ёшни қаршилади. Лекин унда ҳам буйрак етишмовчилиги кузатилган....