Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди

Қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди

2021 йил 8 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилганда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари қоидаларини бузганлик учун кучайтирилган жазо чоралари қўлланиши белгиланган эди.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида халқ вакиллари белгиланаётган жарималарни қайтадан кўриб чиқиш ва жарима миқдорларини етказиладиган зарарга қараб белгилаш бўйича таклифлар берди.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда хабарнома юборилиши лозим бўлган фаолият билан хабарнома юбормасдан, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик учун, шунингдек лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун жарима миқдорлари камайтирилмоқда.

Қизғин муҳокамаларда қонун лойиҳаси юзасидан айрим эътирозлар билдирилди. Айрим моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифлар айтилди.

Асосли фикрлар инобатга олинган ҳолда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш учун масъул қўмитага қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 126

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...