Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Суғурта шартномасини электрон шаклда тузиш қонун билан мустаҳкамланяпти

Суғурта шартномасини электрон шаклда тузиш қонун билан мустаҳкамланяпти

2021 йил 8 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳи депутатлар ва мутахассислар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар, бир қатор таҳририй тузатишлар киритди.

Лойиҳа суғурта соҳаси истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасида суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (суғурта ташкилотлари, суғурта брокерлари, аджастерлар, ассистанслар, актуарийлар, сюрвейерлар) ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланяпти.

Шунингдек, қонун лойиҳасида суғурта шартномаларини электрон тарзда Интернет орқали тузиш жараёни қонун билан мустаҳкамланяпти.

Қонун лойиҳасининг қатор янги нормалари суғурта хизмати истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ошириш ва уларнинг суғуртага бўлган ишончини мустаҳкамлаш, суғурта бозорининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мажлисда қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 176

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.09.2021
Жазони ижро этиш муассасалари парламент назоратида

Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ҳуқуқлари...

17.09.2021
Депутатлар “яшил белбоғлар”ни ривожлантириш бўйича таклифлар берди

2021 йил 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза...

17.09.2021
Трансплантация хизматидан фойдаланиш имконияти ошади

...Қашқадарёлик Ж.Жўрақулов энди 15 ёшни қаршилади. Лекин унда ҳам буйрак етишмовчилиги кузатилган....