Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Давлат бюджети ижроси юзасидан фракцияларининг нуқтаи назари

Давлат бюджети ижроси юзасидан фракцияларининг нуқтаи назари

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг самарали ҳамда мақсадли сарфланишини таъминлашда мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъулиятини янада ошириш, бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда молиявий интизомга риоя этилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берди.

Шунингдек, партия электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, кластерлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш жуда муҳимлиги билдирилди. Бу борада кредит ресурсларининг мақсадли ажратилиши орқали уларни қўллаб-қувватлаш, қонунчиликда белгиланган субсидияларнинг ажратилиши алоҳида назоратга олиниши кераклиги сўралди.

ЎзМТДП фракцияси вакиллари пандемия шароитида молиявий кўмакка муҳтож бўлган қатламларни қўллаб-қувватлаш, шу билан бир қаторда бутун дунё давлатларидаги ижтимоий-иқтисодий мувозанатни издан чиқарган ҳолатнинг мамлакатимиз иқтисодиётига зарарли оқибатларини камайтириш бўйича олиб борилган ишларни эътироф этиб, фуқароларнинг пенсия таъминоти масаласини тўғри ташкил этиш, пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар бердилар. Фракция бу масалани “Парламент эшитуви” доирасида кўриб чиқиш истагида эканини маълум қилди.

“Адолат” СДП фракцияси депутатлари Давлат бюджетининг ҳисобот давридаги харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги бугунги пандемия шароитида тўлақонли равишда ижобий натижа берганлигини эътироф этиб, бир қатор таклифлар бердилар. Хусусан, таълим тизимига ажратилаётган маблағларни ўз вақтида ва мақсадли сарфланишини таъминлаш, бу орқали соҳадаги ислоҳотларни изчил олиб бориш, таълим жараёни даражаси ҳамда сифатини такомиллаштириш, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими ва олий ўқув юртлари ходимларининг нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада жадаллаштиришни илгари сурдилар. Шу билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар жойларга ўз вақтида етиб бормаётганлиги масаласига эътибор қаратишди.

ЎзХДП фракцияси аъзолари ҳисоботларда давлат мақсадлари жамғармалари маблағларининг ишлатилиши бўйича маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги реал вазиятни муҳокама қилиш имкониятларини чеклаётганини билдирди. Мисол учун, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди харажатлари 213,5 млрд. сўмни ташкил этгани ҳақида маълумот берилган. Аммо мазкур маблағларнинг қанчаси ўзлаштирилгани, қандай натижаларга эришилгани тўлиқ очилмаган.

Фракция мазкур йўналишда шаффофликни ошириш, кейинги ҳисоботларда кенгроқ ахборот бериш бўйича таклифлар берди. Давлат бюджети маблағларини депозитга қўйилиш ҳолатлари бўйича ўз эътирозларини ҳам билдиришди.

Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари эса, ҳисобот даврида Давлат бюджетидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни бартараф этиш учун маблағларнинг ажратилишини ижобий баҳолаган ҳолда, мазкур маблағлардан масъул вазирлик ва идоралар томонидан ҳар доим ҳам самарали ва ўз вақтида фойдаланилмаётганлиги юзасидан танқидий фикрлар билдирилди. Шунингдек, шаҳарларда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш тизимларини ривожлантириш бўйича инвестиция ҳамда давлат хусусий шерикчилик лойиҳаларини амалга ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларни илгари суришди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 303

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...