Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган эътирозлар бартараф этилди

Қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган эътирозлар бартараф этилди

2021 йил 24 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қайд этиш жоиз, мазкур қонун лойиҳаси шу йилнинг 27 апрель куни парламент қуйи палатасида депутатлар томонидан моддама-модда кўриб чиқилганди. Унда қонун лойиҳасининг 12-моддасидан ташқари барча моддаларига овоз берилиб, маъқулланган эди. Ўтган вақт мобайнида лойиҳанинг 12-моддаси қўмита томонидан, тегишли мутасадди ташкилотлар, шунингдек олимлар иштирокида қайта кўриб чиқилиб, барча билдирилган эътирозлар бартараф этилди ҳамда берилган таклифлар инобатга олинди.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига ҳам тегишли ўзгартиш киритилмоқда. Мазкур модда орқали давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораси кучайтирилмоқда. Бинобарин, фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши қонун билан белгиланмоқда.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилдилар.


Кўришлар сони: 349

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...