Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Шахсга доир маълумотларнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Шахсга доир маълумотларнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Кейинги пайтларда фуқароларнинг шахсга доир маълумотлардан нотўғри, фойдаланиш оқибатида қатор ҳуқуқбузарликлар содир этилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, ўзга шахслар томонидан фуқаролар паспорти ёки ID-карта маълумотларидан рухсатсиз фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, кредит шартномаларини ноқонуний равишда расмийлаштириш ҳамда молиявий пирамидалар тузиш ҳолатлари учрамоқда. 

Шундай хатти-ҳаракатлар билан бир қаторда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда шахсга доир маълумотлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилиши кўпаймоқда.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳа 2021 йил 24 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 1412-моддаси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти. Яъни, шахсга доир маълумотлар (паспорт, ID, СТИР ва бошқа маълумотлар)ни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, йўқ қилиш, шунингдек ушбу маълумотларга ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ахборот базаларида йиғмасликка нисбатан кучайтирилган жазо чоралари қўлланилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, фуқароларнинг шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш оқибатида юзага келаётган муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 423

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...