Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Фуқаролик беришдаги қулайликлар

Фуқаролик беришдаги қулайликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан амалиётда қўлланилиб келинаётган фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олишнинг тартиблари соддалаштирилмоқда. Шунингдек, унда мамлакатимиз ҳудудида ўн беш йил давомида доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, деб тан олиш тартиблари белгиланмоқда.

Мажлисда таъкидланганидек, қонун лойиҳасини учинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар томонидан кейинги пайтда рўй берган айрим объектив ўзгаришлар, янгиликлар, жумладан “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси каби таҳририй қўшимчалар киритилди. Лойиҳа моддаларига қонунчилик техникасига мувофиқ таҳририй ўзгартишлар киритилди.

Мажлисда қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 256

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...