Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Жаҳон банки Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқда

Жаҳон банки Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқда

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредит ва грантлар ажратди. Буни Ўзбекистон томонидан COVID-19 пандемияси туфайли бошланган инқирозга қарамасдан, муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни давом эттириш учун амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни муҳим эътирофи сифатида қабул қилиш мумкин.

Ушбу молиялаштириш ҳукуматнинг инқирозга қарши дастури доирасида давлат харажатларининг олдиндан кутилмаган тарзда ортиши, шунингдек солиқ тушумларининг қисқариши фонида давлат бюджетини қўшимча маблағлар билан таъминлайди.

Ажратилаётган қўшимча молиялаштириш пандемия тарқалишининг олдини олиш, унинг инсонлар ва миллий иқтисодиёт учун оқибатларини юмшатишга йўналтирилган Ўзбекистоннинг инқирозга қарши курашиш дастурини қўллаб-қувватлаган ҳолда уни амалга оширишга катта кўмак беради.

Жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида ташқи қарзи бўлмаган мамлакатлар деярли қолмаган. Ташқи қарзларнинг молиявий таъсир кучи иқтисодиётнинг энг истиқболли тармоқларини молиялаштиришга, йирик иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ва дунёдаги мавжуд вазият ўзгарганда иқтисодиётни тезда тиклашга ёрдам беради.

Коронавирус пандемиясининг иқтисодий таъсирини чеклаш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлашда ичимлик суви таъминотининг яхшиланиши учун бундай турдаги фавқулодда ёрдам чораларига йирик миқдорда маблағлар сарфланиши, табиий.

Мана шундай қийин вазиятда ҳам мамлакатимиз ташқи манбалардан қарзларнинг аксарият қисмини, асосан, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга стратегик лойиҳаларни молиялаштиришга жалб этаётгани таҳсинга лойиқ. Шунингдек, Ўзбекистон пандемия туфайли юзага келган мураккаб вазиятга қарамай, халқаро ликвидликка путур етказмаган, яъни, халқаро захираларни сарфламаган ҳолда ташқи қарз ислоҳотларини олиб бораётганини ҳам алоҳида эътироф этиш ўринлидир.  Бу эса айни шароитда мавжуд таҳдидларга тезкор жавоб бериш йўлидир.

Ташқи қарзларни жалб қилишдаги бундай ёндашув пировардида аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилиши муқаррардир.

Нодир ЖУМАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 282

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...