Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Тиббиёт сифатини янада яхшиловчи янги ислоҳотлар бошланди

Тиббиёт сифатини янада яхшиловчи янги ислоҳотлар бошланди

Ҳар бир инсон умри мобайнида тиббий хизматга, шифкорлар ёрдамига  эҳтиёж сезади. Соғлиқни сақлаш тизимининг жамиятимиздаги аҳамияти беқиёс. Шу боис Президентимиз мазкур соҳага ниҳоятда катта эътибор қаратяпти. Кейинги тўрт йил мобайнида мамлакатимизда тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва бу янгиланиш жараёнлари кундалик ҳаётимизда самара бераётгани барчамизга аён ҳақиқат.  

Ижобий ўзгаришлар шу қадар кўпки, уларнинг ҳаммасини баён қилиш учун ўнлаб мақолалар ёзиш керак бўлади. Шу сабабли бир-икки ёрқин мисолни келтириш билан чекланаман. Сўнгги бир йилда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришга ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга кўпаймоқда. Бу йил соҳага бюджетдан 21 триллион сўм, яъни 2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп маблағ ажратилди.

Лекин бу йўналишда самарадорлик ва аҳолига қулайликларни ошириш бўйича ҳали кўп иш қилиниши керак. Жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётдаги ижобий ўзгаришларни сезаётганини айтган. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида эришилган натижалар қайд этилиши баробарида ана шу танқидий фикрлар ҳам очиқ-ойдин айтилди.

Мажлисда давлатимиз раҳбари тиббиёт тизимида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шарт эканини таъкидлади.

Йиғилишда ушбу вазифаларни бажаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Кечиктирилмай амалга оширилиши зарур чора-тадбирлар белгиланди. Президент масъулларга тегишли кўрсатмалар, топшириқлар берди.

– Соғлиқни сақлаш тизимига ҳар йили бир неча триллионлаб маблағ ажратилади, халқаро кредитлар жалб қилинади. Ушбу ажратилаётган маблағлар самарасини халқимиз сезиши керак, – деди давлатимиз раҳбари.

Хулоса қилиб айтганда,  тиббий хизмат самарадорлиги ва сифатига баҳо беришдаги талай мезонлар янгиланмоқда, тиббиёт тизими янада такомиллаштирилишига хизмат қилувчи янги ислоҳотлар бошланмоқда. Натижада барча соғлиқни сақлаш муассасалари замон билан ҳамнафас ишлашига эришилади, халқимиз тиббий хизматдан рози бўлади.

 

Дилбар УСМОНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 380

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...