Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Бундай юксак эътироф ва эътиборга эришишнинг ўзи бўлмайди

Бундай юксак эътироф ва эътиборга эришишнинг ўзи бўлмайди

Бундан саккиз ой муқаддам Президентимиз БМТ Бош Ассамаблеясининг 75-сессиясидаги нутқида “...Биз Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди”, дея таъкидлаган эди.

Давлатимиз раҳбари таклифига жаҳон ҳамжамияти нафақат алоҳида эътибор қаратди, балки уни якдиллик билан қўллаб-қувватлади. Бундан кўнглимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлди. Ахир, ватанимиз юзлаб давлатлар ичида муносиб мавқе-нуфузга эга эканлиги яна бир бора намоён бўлди! Албатта, бундай юксак даражага етишишнинг ўзи бўлмайди. Бу мамлакатимиз раҳбариятининг улкан ҳамда тинимсиз меҳнати самараси, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз.

Кеча БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлисида оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси кўриб чиқилиб, ушбу ташкилотга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Хорижий таҳлилчилар ҳам Ўзбекистон иккитомонлама воситалар билангина чекланиб қолмасдан, кўптомонлама мулоқот механизмларидан ҳам самарали фойдаланаётганини қайд этмоқдалар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, нуфузли ташкилот томонидан давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуси якдиллик билан маъқуллангани экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга хорижий инвестицияларни жалб қилишга, ҳудудда яшил иқтисодиёт тамойилларини, экологик тоза, энергия ва сувни тежайдиган замонавий технологияларни комплекс амалга ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи технологияларни жорий этиш, чўлланишнинг олдини олиш, экологик миграция ва экотуризмни ривожлантиришга хизмат қилади.

Яна бир гап. Орол бежизга инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб номланмаяпти. Яъни бу ном ўзини тўла оқлайди. Биргина мисол. Соҳа мутахассисларига яхши аёнки, денгизнинг ғарбий қисмида жуда катта ҳажмда литий мавжудлиги аниқланган. Мутахассисларнинг фикрича, уни сувдан ажратиб олиб, қувват ҳосил қилувчи турли хилдаги батерейкаларни ишлаб чиқариш мумкин. Дунёда литийнинг бармоқ билан санарли конлари мавжудлиги инобатга олинса, бу борада инвестициялар киритишнинг манфаатли ва жозибадор экани намоён бўлади.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон кейинги тўрт йилда йирик ташкилот сифатида глобал ва минтақавий муаммолар ечимига БМТдан халқаро сиёсий минбар сифатида унумли фойдаланмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ташаббусларига БМТ ҳам юксак баҳо бермоқда.


Нодир Абдувалиев,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 338

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...