Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Электромобилларга имтиёз берилади

Электромобилларга имтиёз берилади

2021 йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, лойиҳада тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадаларини оширишга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда.

Қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос “ўсиш нуқтаси” деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига 2024 йил 1 январга қадар фойда ва сув солиқлари бўйича 50 фоизлик имтиёз берилмоқда. Тадбиркорлар берилган имтиёзлардан оқилона фойдаланган тақдирда солиқлардан иқтисод қилинган маблағ ҳисобидан фаолиятини янада кенгайтириш имконияти яратилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, коронавирус пандемияси ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадаларини кўпайтиришга, аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-хуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 5684

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2022
Кўчмас мулк эгаларининг хавфсиз яшашига шароит яратилади

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сўнгги тўрт йилда 61677 та ...

22.01.2022
2,9 млн нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.01.2022
Омбудсманга қандай ваколатлар бериляпти?

Тадбирда сўз олганларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда па...