Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Яна бир ҳужжат ратификация қилинади

Яна бир ҳужжат ратификация қилинади

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш борасида изчил ва кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахслар мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг шу масала бўйича муҳим қарор ва фармонлари қабул қилингани ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни умидсизлик ҳамда ишончсизлик кайфиятидан халос этиш, ҳаётга интилишини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, аввало, қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, Конвенциянинг ратификация қилиниши ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни комплекс ва тизимли ҳал қилиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларни давлат ва жамият хаётида тўлақонли иштирок этишлари учун замин яратади.

Шунингдек, мазкур ҳужжат мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда уларнинг имкониятларини рўёбга чиқариш мақсадларида олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтиришда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг мақсадли ресурсларини жалб қилиш имконини беради.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.


Кўришлар сони: 237

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.09.2021
Жазони ижро этиш муассасалари парламент назоратида

Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ҳуқуқлари...

17.09.2021
Депутатлар “яшил белбоғлар”ни ривожлантириш бўйича таклифлар берди

2021 йил 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза...

17.09.2021
Трансплантация хизматидан фойдаланиш имконияти ошади

...Қашқадарёлик Ж.Жўрақулов энди 15 ёшни қаршилади. Лекин унда ҳам буйрак етишмовчилиги кузатилган....