Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Расмий статистика халқаро миқёсда тан олинади

Расмий статистика халқаро миқёсда тан олинади

2021 йил 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар.

Таъкидлаб ўтилганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида барча сиёсий партиялар фракциялари аъзолари фаол қатнашиб, ўзларининг эътирозларини, таклифларини очиқ илгари сурдилар. Натижада барча таклифлар лойиҳадаги нормаларда ўз аксини топди. Шунингдек, лойиҳани такомиллаштиришда миллий ва халқаро қонунчилик амалиётидан кенг фойдалангани туфайли унга бир қатор таҳририй ва ҳуқуқий тусдаги ўзгартишлар киритилди ва лойиҳа пишиқ бўлишига эришилди.У халқчил тилда, тушунарли бўлишга зўр берилди.

Лойиҳада алоҳида ажратиб баён этилган 17 та асосий тушунчадан 8 таси моддалар тарзида изоҳланиб, тушунчалар мазмуни кенгроқ ёритилди.

Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан лойиҳани пишиқ-пухта қилиш бўйича билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олингани қайд этилди.

Халқ вакилларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши миллий статистика тизимидаги барча субъектлар фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратади ҳамда халқаро миқёсда расмий статистиканинг тан олинишига институционал замин яратади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.


Кўришлар сони: 428

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...