Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилади

Кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги қарори билан 2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг чакана реализацияси фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш учун лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлса-да, бундай ҳуқуққа эга бўлмаган дорихоналар томонидан мазкур моддаларни ноқонуний реализация қилиш ҳолатлари кўплаб учраб қолмоқда.

Шунингдек, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатларнинг кескин ортаётганлиги кузатилмоқда. Жумладан, Жиноят кодексининг 2511-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишлари сони 2019 йилда 23 тани ташкил этган бўлса, 2020 йилда ушбу рақам 230 тани ташкил этиб, жиноятлар сони 10 баравар кўпайган.

Бундай қонунбузарликларга йўл қўймаслик, дори воситаларининг ноқонуний реализациясига чек қўйиш мақсадида кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган нормалар такомиллаштирилмоқда. Қонун лойиҳаси билан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларининг ноқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарлик белгиланяпти.

Шунингдек, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг, шу жумладан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларининг ноқонуний муомаласидаги “кўп миқдор” тушунчасини аниқлаш бўйича ягона амалиётни шакллантириш учун ушбу миқдор унинг ҳажмига қараб тегишли давлат органи томонидан белгиланиши мустаҳкамланмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли саломатлигини, миллат генофондини асраш, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 525

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...