Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан айрим турдаги соҳалар тартибга солиниши назарда тутилмоқда

“Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан айрим турдаги соҳалар тартибга солиниши назарда тутилмоқда

2021 йил 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқдилар.

Амалдаги “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1998 йилда қабул қилинган бўлиб, ундаги моддалар умумий тусга эга бўлган, ҳозирги барча реалликларни қамраб олмаган. Реклама билан боғлиқ муносабатларда кейинги йилларда кўплаб янги шартнома-ҳуқуқий муносабатлар таркиб топди. Шунингдек, реклама соҳасига замонавий ахборот коммуникация технологияларининг кенг жорий этилиши, мазкур соҳани янги босқичга олиб чиқишга туртки бўлмоқда. Шундай шароитда мавжуд қонунчилик ҳужжатларини замон талабларига мос равишда ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлмоқда.

Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш, соҳани янги босқичга олиб чиқиш мақсадида “Реклама тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Реклама бозори иштирокчиларига кенг имкониятлар яратиш борасида муайян муносабатларни тартибга солувчи, чекловчи нормалар ҳам киритилмоқда. Жумладан, қонун лойиҳаси билан мобиль алоқа тармоғи орқали реклама тарқатилишига фақат истеъмолчининг розилиги билан йўл қўйилиши, дори воситасини таниқли шахс, тиббиёт ходими ёки ташқи кўриниши шифокорнинг ташқи қиёфасига ўхшаш шахс иштирокида реклама қилиш, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламаси таъқиқланмоқда. Таркибида шакар, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилишни ҳам таъқиқлаш кўзда тутиляпти.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳасини такомиллаштиришда Интернет ва ташқи реклама фаолиятини тартибга солинишга алоҳида эътибор қаратдилар. Қайд этилишича, бугунги кунда анъанавий, телевидение ва радио каналлар орқали узатилаётган рекламалардан фарқли равишда, Интернет реклама, ташқи рақамли реклама ва бир қанча бошқа реклама турлари пайдо бўлди. Улар ичида энг тез тарқалаётган ҳамда тартибга солиш жиҳатидан энг мураккаби — Интернет рекламаси ҳисобланади.

Депутатлар томонидан Интернет рекламани тартибга солиш учун қонунчиликка Интернет реклама тушунчасини киритиш, миллий қонунчиликнинг татбиқ этиладиган ҳудудини аниқлаш, Ўзбекистонда Интернет рекламани жойлаштиришни тартибга солиш механизмини аниқлаб олиш таклифлари киритилди.

Шунингдек, депутатлар “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан пайдо бўлиши кутилаётган қонуности ҳужжатларда, хусусан рекламанинг жойи, ҳажми, ташқи реклама конструкцияларига бўлган талаблар белгиланадиган низом ва йўриқномалар албатта соҳа мутахассислари, экспертлик хулосалари асосида ишлаб чиқилиши шартлиги тўғрисидаги таклифни илгари сурдилар.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1137

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...