Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Юртимизда маданият ва санъат ходимлари куни нишонланади

Юртимизда маданият ва санъат ходимлари куни нишонланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳада 15 апрель санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Мажлисда қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ҳамда тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, юртимизнинг жаҳон маданий маконига фаол интеграциялашувини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Албатта, бунда маданият ва санъат соҳаси фидойиларининг муносиб ҳиссаси бор.

Шу нуқтаи назардан, қонун лойиҳасида мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда юқори натижаларга эришган фуқароларни “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирлаш кўзда тутиляпти.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳа фидойиларининг рағбатлантирилишига, шу билан бирга, ёш авлод онгида анъанавий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳисси шаклланишига, этник маданий анъаналарни асраш, уларга асосланган халқ ижодиёти ривожланишига, соҳада маҳоратли ижрочи ва ижодкорлар, профессионал кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилишига хизмат қилади.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси қабул қилинди.


Кўришлар сони: 377

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...