Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари жорий қилинади

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари  жорий қилинади

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ривожланиб бораётган давлатларнинг олдида турган асосий вазифлардан бири ҳисобланади.

Шу боис, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 4 май куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар соҳани ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган — “Молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартларига ўтиш муносабати билан бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби бузилишларининг олидини олиш, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни маъсулият билан бажарилишини таъминлашга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳаси билан молиявий ҳисоботни эълон қилиш муддатлари қисқартирилиб, молиявий ҳисоботни ўз вақтида тайёрлаш ва эълон қилиш муддатлари белгиланмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, тадбиркорлар томонидан молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ҳамда сифатли тақдим қилиш ўта муҳим жараёнлардан бири саналади. Чунки, ҳисоботлардаги аниқлик мазкур тадбиркорнинг фаолияти ҳақида тўлиқ тасаввур уйғота олади. Бу эса, ўз навбатида инвесторлар ҳамда ҳалқаро экспертлар тадбиркорлар фаолиятига баҳо беришда ўта муҳим ахборот ҳисобланади. Бундай ахборотлар иқтисодиётимизнинг инвестицион жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 345

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...