Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказишда тезкор экспертиза жорий этилади

Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказишда тезкор экспертиза жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнига тезкор экспертизани жорий этиш, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш муддатларини қисқартириш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасида мулкий ҳуқуқлар ҳимоя муддатини узайтириш белгиланмоқда.

Шунингдек, лойиҳага муаллиф вафотидан кейин муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя муддатини 50 йилдан 70 йилга ошириш тўғрисидаги норма киритиляпти. Депутатларнинг фикрича, бу муаллифнинг камида иккита авлоди яшаган давр мобайнида унга тегишли бўлган мулкий ҳуқуқлар ҳимояси таъминланишига хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши саноат намуналарига патент ва гувоҳнома олиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, талабнома берилган интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш, шу билан бирга, ишлаб чиқаришга ишланмалар киритилишини рағбатлантириш ҳамда маҳсулотлар ва хизматларнинг турларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 390

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.09.2021
Жазони ижро этиш муассасалари парламент назоратида

Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ҳуқуқлари...

17.09.2021
Депутатлар “яшил белбоғлар”ни ривожлантириш бўйича таклифлар берди

2021 йил 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза...

17.09.2021
Трансплантация хизматидан фойдаланиш имконияти ошади

...Қашқадарёлик Ж.Жўрақулов энди 15 ёшни қаршилади. Лекин унда ҳам буйрак етишмовчилиги кузатилган....