Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Яна бир ҳужжат ратификация қилинади

Яна бир ҳужжат ратификация қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари “Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини (Женева, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қайд этилишича, ушбу конвенциянинг асосий мақсади — ишлаб чиқаришда шикастланишлар, касбий касалликлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш учун доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштиришдан иборат.

Халқаро меҳнат ташкилотининг(ХМТ) устувор конвенцияларидан бири бўлган ушбу ҳужжатга биноан меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини доимий равишда такомиллаштиришга кўмаклашиш назарда тутилади. Бугунги кунда Конвенцияни 49 та давлат ратификация қилган.

Депутатларнинг таъкидлашича, конвенция қоидаларининг аксарияти миллий қонунчилигимизга имплементация қилинган. Хусусан, Меҳнат кодексининг 211-моддасига биноан барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши кераклиги белгиланган бўлса, бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига юклатилган. “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

Қолаверса, мамлакатимизда Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва 300 дан ортиқ меҳнатни муҳофаза қилишга оид қоидалар ҳамда меъёрлар, техник стандартлар амалиётга жорий этилган.

Мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси томонидан 187-сонли Конвенциянинг ратификация қилиниши миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси соҳасидаги халқаро стандартларни самарали жорий этишга ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда мамлакатимизнинг ижобий имижини шакллантиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 480

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...