Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Фуқаролик бериш тизими соддалаштирилмоқда

Фуқаролик бериш тизими соддалаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан амалиётда қўлланилиб келинаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олишнинг тартиблари соддалаштирилмоқда.

Шунингдек, унда мамлакатимиз ҳудудида ўн беш йил давомида доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, деб тан олиш белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси асосида беш йил яшамасдан мамлакатимиз фуқаролигини олиш учун илтимоснома билан мурожаат қилиш тартиби жорий қилиняпти. Қолаверса, ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинган болаларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш назарда тутилмоқда.

Халқ вакилларининг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароликка доир шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 348

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...